ЗЕНАМИН BABY
Аминокислоталар + мултивитаминлар
120 мл ичимлик сиропи
Биологик фаол қўшимча (БАҚ)
Фаол моддалар (ХИН):
Аминокислоталар ва мултивитаминлар
Таркиби (Ҳар 10 мл сиропда):
- L-лейцин – 18,3 мг
- L-изолейцин – 5,9 мг
- L-лизин гидрохлорид – 25 мг
- L-фенилаланин – 5 мг
- L-треонин – 4,2 мг
- L-метионин – 9,2 мг
- L-триптофан – 5 мг
- L-валин – 6,7 мг
- Тиамин гидрохлорид (Витамин B1) – 5 мг
- Рибофлавин (Витамин B2) – 3 мг
- Пиридоксин гидрохлорид (Витамин B6) – 1,5 мг
- Никотинамид (Витамин PP/B3) – 25 мг
- Калций пантотенат – 5 мг
- Сианокобаламин (Витамин B12) – 2,5 мкг
- Фолий кислотаси – 0,75 мг
- Аскорбин кислотаси (Витамин C) – 40 мг
- Витамин A – 2500 МЕ
- Колекалциферол (Витамин D) – 200 МЕ
- Альфа-токоферол ацетат (Витамин E) – 7,5 МЕ
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Метаболик жараёнларни мувозанатлаштирувчи восита.
Аминокислоталарнинг фойдали хусусиятлари
Аминокислоталар — бола организми тўлиқ ривожланиши учун зарур бўлган махсус моддалар бўлиб, улар мураккаб оқсил молекулалари ва ҳужайралар учун керакли бирикмалар қурилишида асосий “гиштчалар” ҳисобланади. Инсон организми айрим аминокислоталарни ўзи ишлаб чиқа олмайди ва уларни овқат орқали қабул қилиши зарур. Тахминан 40% аминокислоталар — алмаштириб бўлмайдиган (ажралмас) турига киради.
Ажралмас аминокислоталар фақатгина оқсилларни тўлдириш учун эмас, балки болаларда тўқима ва органлар ўсиши, хусусан жароҳатлардан кейинги тикланиш жараёнлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Аминокислоталар танқислиги метаболик функциялар бузилишига ва турли соғлиқ муаммоларига сабаб бўлиши мумкин.
Витаминлар ҳақида
Витаминлар — бола организмида барча модда алмашинув жараёнлари, асаб, овқат ҳазм қилиш, юрак-қон томир тизимларининг нормал фаолияти учун зарур бўлган органик бирикмалардир.
Бола организми ўсишда, ривожланишда ва юқори модда алмашинувига эга бўлганлиги сабабли, витамин етишмовчилигига жуда сезувчандир. Витаминлар иммунитетни мустаҳкамлаб, организмни ташқи муҳит таъсирларидан ҳимоя қилади ва чидамлиликни оширади.
ZENAMIN BABY сиропи таркибида болалар учун зарур бўлган асосий витаминлар ва аминокислоталар мажмуаси мавжуд.
Қўллаш кўрсатмалари:
ZENAMIN BABY сиропи қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
- Оғир инфекциялардан кейин: диарея, заҳарланиш, гижжаларга қарши даволашдан сўнг
- Шамоллаш касалликлари
- Вазн йўқотиш, иштаханинг йўқлиги
- Эндокрин тизим бузилишлари
- Жарроҳликдан олдин ва кейинги ҳолатлар, жароҳатлар, куйишлар
- Анемия, рахит, остеопороз
- Тез-тез касал бўладиган болаларда иммунитетни ошириш
- Жисмоний ва ақлий юклама даврида
- Кўз касалликларида: миопия, жарроҳликдан кейинги тикланиш
- Жисмоний ривожланишда орқада қолган болаларда
- Гиповитаминоз, анемия бўлган болаларда
- Ҳазм тизими муаммоларида — витамин ва аминокислоталар сўрилиши ёки синтези бузилганда
Қўллаш тартиби:
Болаларга: кунига 1–2 марта 10 мл дан (ўлчов қошиқ). Исталса, сувга аралаштириб ичимлик сифатида қабул қилиш мумкин.
Сақлаш шароитлари:
- Сақлаш муддати: 2 йил
- Яроқлилик муддати тугагандан сўнг фойдаланманг!
- Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин
- Болалар ета олмайдиган жойда сақлансин
- Флакон очилгандан сўнг музлаткичда 14 кундан ортиқ сақланмасин
Эслатма:
Бу биологик фаол қўшимча (БАҚ) бўлиб, дори воситаси ҳисобланмайди. Шифокор рецептисиз берилади.
Ишлаб чиқарувчи:
"SUNSHINE BEAUTY" МЧЖ
Манзил: Ўзбекистон, Тошкент вилояти, Сари Қанли ҚФЙ
Эксклюзив дистрибьютор:
"STELLAR ZENEKA" МЧЖ
Тел: +998 94 602 02 24, +998 97 449 24 02