Адрес:
Узбекистан, г. Ташкент, Яшнабадский район, Беш бола махалла, Фаргона Йули 7-й тупик, дом 14.
График работы:
Пн-Пт с 9:00 до 18:00, Сб-Вс Выходные
Фармацевтическая компания

Лекарства и товары для здоровья

ГЕПТАЛ

ГЕПТАЛ

Жигар ва ўт йўллари фаолиятини яхшилайдиган ўсимликли суюқ экстракт

Таркиби:
Итбурин, маккажўхори сочлари, гулдор ўлан (бессмертник), ёмон пости ва артишок экстрактлари.

Чиқарилиш шакли:
200 мл ҳажмдаги ПЕТ флаконда, ўлчов қопқоғи ва йўриқнома билан.


Фойдали хусусиятлари

  • Жигар фаолиятини яхшилайди
  • Ўтнинг қуюқлиги ва кимёвий таркибини меъёрлаштиради, ўт ажралишига ёрдам беради, ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди
  • Жигар касалликларида тикланиш жараёнига кўмаклашади
  • Ўт ҳайдовчи таъсирга эга
  • Ичак фаолиятини яхшилайди, ичак қон томирларини кенгайтиради
  • Яллиғланишга ва спазмга қарши таъсир қилади: ошқозон, ичак ёки ўт пуфаги атрофидаги оғриқ ва спазмларни камайтиради
  • Енгил ич кетказувчи ва умумий мустаҳкамловчи таъсир кўрсатади
  • Моддалар алмашинуви ва қон яратилиш жараёнини яхшилайди
  • В витамини гуруҳи, аскорбин кислота (витамин C), калий ва темир манбаидир
  • Қабзият ва геморрой ҳолатларини камайтиради

Асосий фаол моддалари:
СИЛИМАРИН, аскорбин кислотаси, витамин Р, каротиноидлар, флавоноидлар, органик кислоталар, пектин моддалари ва бошқа биологик фаол моддалардан иборат.


Қўллаш кўрсатмалари:

  • Сурункали холецистит (ўт пуфагининг яллиғланиши)
  • Гепатохолецистит
  • Ўт йўллари дискинезияси
  • Холангит (ўт йўллари яллиғланиши)
  • Ўт пуфаги олиб ташланганидан кейинги ҳолатлар
  • Гепатитлар, жумладан вирусли гепатитлар
  • Ўт ҳайдовчи восита сифатида

Қабул қилиш тартиби:

Овқатдан 10–15 дақиқа олдин, кунига 3–4 марта, 2–3 ўлчов қошиқ (бир мартада) ичилади.


Қўллашга қарши кўрсатмалар:

  • Сироп таркибидаги моддаларга индивидуал тоқат қилмаслик
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида
  • 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди

Сақлаш шароити ва яроқлик муддати:

  • Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган, болалар ола олмайдиган жойда, 15°C – 25°C ҳароратда сақлансин
  • Яроқлик муддати: 2 йил
  • Фойдаланиш муддати ўтгач, истеъмол қилинмасин

Чиқарилиш шартлари:

БФҚ – Биологик фаол қўшимча. Рецептсиз берилади.

Қадоқланиши:
Ўлчов қошиқ ва йўриқнома билан биргаги ПЕТ флакондaги ўсимлик суюқ экстракти. Табиий жигарранг рангга, хос таъм ва ҳидга эга, бираз чўкма бўлиши мумкин.


Ишлаб чиқарувчи:

"STELLAR ZENEKA" МЧЖ
Манзил: Ўзбекистон, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 7-тор кўча, 14-А уй
Телефон: +998 97 449 24 02 / +998 94 602 02 24

 

Не нашли то что нужно?
воспользуйтесь быстрым поиском
Адрес:
Узбекистан, г. Ташкент, Яшнабадский район, Беш бола махалла, Фаргона Йули 7-й тупик, дом 14.
График работы:
Пн-Пт с 9:00 до 18:00, Сб-Вс Выходные